Ишчи гуруҳ Сирдарёда нималарни ўрганмоқда?
Фото: “Халқ сўзи”
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А.Хаитов раҳбарлигидаги Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ август ойидан бери Гулистон шаҳри ҳамда Мирзаобод туманларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар олиб бормоқда. Мазкур ўрганишлардан мақсад депутатлар назоратини ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтириш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт соҳаларида “Инновацион ҳудуд”га айлантиришга кўмаклашишдан иборатдир.
Ишчи гуруҳ томонидан Президентимизнинг вилоятларга ташрифлари доирасида бўлиб ўтган йиғилишдаги маърузасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари,маҳалла фуқаролар йиғинларидаги масъуллар, аҳоли вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда. Маҳаллий кенгашлар сессиялари кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, танқидий муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 27 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳамда давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича 6-8 сентябрь кунлари Гулистон шаҳрида ўрганиш олиб борилди. Шунингдек,ўрганишлар давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт прогнозларининг бажарилиши таҳлил қилинди.Мазкур масалаларни жойида ўрганиш мақсадида, ишчи гуруҳ аъзолари Гулистон шаҳридаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, мавжуд муаммоларга ечим излаш борасида мутасаддилар иштирокида мулоқотлар ўтказди.

Депутатлар томонидан Гулистон шаҳрида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023 йилда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлашга доир тасдиқланган параметрлар бажарилиши устидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш олиб борилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари Мирзаобод туманида саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишларга доир масалаларга ҳам эътибор қаратди.Ўрганишлар ва учрашувларда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, томорқадан унумли фойдаланиш, аҳоли муаммоларини, муҳтож оилаларнинг талаб-истакларини жойида ҳал этиш бўйича вазифалар масъулларга етказилди.Ижтимоий соҳа объектлари ҳам кўздан кечирилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кўмирга мослашган қозонхоналар, ичимлик суви таъминоти, муқобил энергия манбаларининг жорий этилганлиги ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг