Ишчи гуруҳ Хоразм вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганади
Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи жорий йилнинг 20-25 октябрь кунлари Хоразм вилоятида парламент назорати доирасида вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини ўрганади.
Сўнгги 5 йилда Хоразм вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 дан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинган, шунингдек, вилоят ҳудудига 9 та ташрифи амалга оширилган ҳамда Хоразм вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича бажарилган ишлар ҳолати ва янги лойиҳалар тақдимотлари 4 маротаба ўтказилган.
Уларда вилоятда юқори ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига шарт-шароит яратиш, захира ва имкониятларни ишга солиш, яшил тамойил ва ёндашувларни кенг жорий этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, туризмни янада ривожлантириш бўйича аниқ мақсадлар ва вазифалар белгиланган.
Ўрганиш давомида уларнинг бажарилиши бўйича масъул давлат органларининг фаолияти, юзага келаётган муаммоларнинг ҳал қилинганлиги ҳолати, аниқланган муаммоларнинг сабаблари ва омиллари таҳлил қилинади, жойлардаги мутасадди раҳбарлар билан муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, «маҳалла бюджетлари» даромадларини ошириш ва харажатлар самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилади. «Оғир» тоифадаги маҳаллалар муаммолари, эҳтиёжлари, ривожланиши учун тўсиқ бўлаётган сабаблар аниқланади.
Республика даражасида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларнинг ижроси доирасида аниқ натижаларга эришиш борасида зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ўрганиш якунлари Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Хоразм вилоятида ўтказиладиган навбатдаги сайёр мажлисида муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг