Иродани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Жисмоний фаоллик, тўғри уйқу, тўғри овқатланиш ва кундалик тартиб орқали иродани мустаҳкамлаш мумкин. Бу ҳақда методолог Арсен Даллакян маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, аниқ жадвал тузиш ва унга риоя қилиш вазиятни мақсадларингизга мослаштиришни ўрганишга ёрдам беради.
“Жисмоний тарбия иродани тарбиялашга ёрдам беради. Тоза ҳавода машқ қилиш тавсия этилади — бу стрессни йўқотади ва кайфиятни кўтаради”, дея таъкидлайди мутахассис.
Даллакян эрталаб одатдагидан 10-15 дақиқа олдин туришни маслаҳат берди. Шунингдек, у овқатни аста-секин чайнаш муҳимлигини, бу ҳам ирода, ҳам соғлиқ учун фойдали эканлигини қайд этди. Мутахассиснинг таъкидлашича, мия танадаги энергиянинг тахминан 20 фоизини истеъмол қилади ва унинг етишмаслиги мия ярим шарининг ишлашига салбий таъсир қилади.
“Шунинг учун биз оч қоринга қарорлар қабул қилишга қийналамиз, асабийлашамиз ва ҳаддан ташқари эмоционал бўламиз. Сиз кунига тўрт-беш марта овқатланишингиз керак. Ишда ҳам, уйда ҳам, иложи бўлса, чарчаганимизни ҳис қилганимизда, ишлашни қатъиян тўхтатишимиз керак. Бунинг ўрнига, ўзингизга дам олиш имкониятини берганингиз маъқул”, дея қўшимча қилди Даллакян.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг