Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланди
Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура хабарига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Президентнинг тегишли фармонига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Жаҳонгир Ҳатамов Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
1 август куни Бош прокуратурада бир қатор кадр ўзгаришлари амалга оширилиб, икки амалдор лавозимидан озод этилди.
Бош прокурорнинг тегишли буйруғига кўра, адлия катта маслаҳатчиси Иноят Шукуров ўз аризасига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ҳамда департамент тизимидан бўшатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг