Иқлим ўзгаришига қарши кураш иқтисодий барқарорликка олиб келади – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти

Иқлим ўзгаришига қарши қатъий кураш олиб бориш мамлакатлар иқтисодиёти ўсишига хизмат қилади. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ҳамда БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ҳамкорлигида тайёрланган ҳисоботда айтилади.
Тадқиқотга кўра, иссиқхона газлари чиқиндисини кескин камайтириш бўйича аниқ мақсадлар қўйиш ва уларни амалга ошириш орқали 2040 йилга бориб жаҳон ЯИМ 0,23 фоизга ўсиши мумкин. Агар ушбу ҳаракатлар иқтисодий фалокатларнинг олдини олиш фойдаси билан ҳисобланса, 2050 йилдаги фойда бундан ҳам юқори бўлади.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2050 йилга келиб ривожланган мамлакатларда киши бошига ЯИМ 60 фоизга ошади. Қуйи даромадли мамлакатларда эса бу ўсиш 124 фоизга етиши мумкин. Қисқа муддатда ҳам айниқса ривожланаётган мамлакатлар учун ижобий натижалар бўлиши мумкин. Масалан, агар ҳукуматлар ҳозирёқ чиқиндиларни қисқартиришга сармоя киритса, ўн йил ичида 175 миллион киши қашшоқликдан чиқиши мумкин.
Агар иқлим инқирози чекланмаса, бу асрда жаҳон ЯИМнинг учдан бири йўқолиши мумкин. БМТнинг ривожланиш дастури раҳбари Ачим Штайнер Берлиндаги анжуманда шундай деди: “Мўътадил ЯИМ ўсишига эришилаётгани ҳақидаги далиллар – биз иқлим ўзгаришига инвестиция киритсак, иқтисодий регрессия эмас, ўсиш кузатилади”. Бу фикрни БМТнинг иқлим масалалари бўйича раҳбари Саймон Стилл ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, Европада кучли иқлим чоралари кўрилмаса, 2050 йилгача ҳар йили 2,3 фоизга ЯИМ қисқариши мумкин.
Бу кўрсаткичлар кичик кўриниши мумкин, лекин улар доимий равишда такрорланади. Масалан, 2008–2009 йилдаги молиявий инқироз Евроиттифоқ ЯИМини 5,5 фоизга камайтирган, лекин бир неча йилда тузалиш бошланган. Аммо иқлим инқирози сабаб бўладиган иқтисодий таназзул ҳар йили давом этади ва бу Европанинг иқтисодий инфратиузилмасини барбод қилиши мумкин.
Стиллнинг таъкидлашича, иқлим инқирози миллий хавфсизлик инқирозига айланган ва ҳар бир мамлакат ҳукумати бунга биринчи даражали масала сифатида ёндашиши керак. Танқидчилар “нетто ноль” мақсадлари иқтисодий ўсишни секинлаштиради, деб ҳисоблашади. Аммо ҳисоботга кўра, барқарор энергия манбаларига сармоялар нисбатан арзон ва иқтисодий фойдаси катта. Масалан, Буюк Британияда ушбу жараён йиллик ЯИМнинг атиги 0,2 фоизини талаб қилади.
Халқаро қайта тикланувчи энергия агентлиги (IRENA) маълумотига кўра, 2023 йилда қайта тикланувчи энергия салоҳияти 15 фоизга ошган. Бу ўсишнинг қарийб 2/3 қисми Хитой ҳиссасига тўғри келади. Агентлик раҳбари Франческо Ла Камера таъкидлаганидек, қайта тикланувчи энергиялар иқтисодий жиҳатдан манфаатли ва тез жорий этиладиган манбаларга айланган.
Бироқ углеводород манбалари ҳам ҳанузда сармоя жалб этмоқда. 2023 йилда дунё бўйича тоза энергия соҳасида 1,5 миллионга яқин янги иш ўрни яратилган бўлса-да, шу йилнинг ўзидаёқ исканафий ёқилғи саноатида ҳам 1 миллионга яқин янги иш ўрни пайдо бўлган. Бу эса ўтиш жараёнида икки томонлама курашни талаб қилишини англатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг