“Ипак ва зираворлар” фестивалининг асосий тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, қадимий Бухоро анъанавий “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивалига мезбонлик қилмоқда. Бугун яъни 29 май куни тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Одатга кўра,”Мўъжизалар карвони” деб номланган тантанали юриш кўҳна Арк қўрғонидан бошланиб, сўлим Лабиҳовузга қадар давом этди. Бу ердаги тадбирда Россия Федерацияси, Германия, Ҳиндистон, Сингапур каби қатор давлатлардан ташриф буюрган маданият ва санъат соҳаси ходимлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари қатнашди. Унда сўз олганлар ушму анжуманнинг халқ амалий санъати ва туризмни ривожлантиришдаги аҳамияти, миллий урф-одат, қадриятлар ва анъаналарни асраб-авайлаш борасида тутган ўрни хусусида тўхталдилар.
Шундан сўнг фестивал дастури доирасидаги асосий тадбирлар бошланди. Ипак матолар ҳамда зираворлар кўргазмаси, ош сайли, миллий ўйинлар намойиши, миллий рақс бўйича танлов шулар жумласидан.Фестивал қатнашчилари сафида хорижий ҳунармандлар ҳам бор.
— Афғонистоннинг Мозори шариф шаҳриданмиз, — дейди ўзини Муҳман Омоюн Хон, дея таништирган ҳунарманд. — Мен заргарлик билан шуғулланаман. Бухородаги ушбу фестивалга ўнинчи марта келишим. Шу боисдан одамлари меҳмонннавоз бу шаҳар менга қадрдон бўлиб қолган.
— Биз эса Бухородаги бу нуфузли фестивалга оилавий ташриф буюрдик, — дейди Янги Зеландия фуқароси Вина Як Нагараж. — Турмуш ўртоғим Ана Нагараж асли англиялик.Шаҳрингизга учинчи бор бўлишимиз.”Ипак ва зираворлар” фестивалини томоша қилгани атайин келдик. Бухорони жуда яхши кўрамиз.
Кутилганидек, ипак матолар, либослар ва зираворлар кўргазмаси одамлар билан гавжум бўлмоқда. Бу табиий ҳолдир. Чунки инсоният ҳамиша экологик тоза кийим-кечакка, озиқ-овқатга эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан ипакни қайта ишлаш асносида ишлаб чиқарилган ранг-баранг матоларнинг, табиий ўсимликлардан тайёрланган шифобахш зираворларнинг бозори чаққон.Фестивалда минг нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар қатнашмоқда.
Фестивал дастуридан бир қатор кўнгилочар тадбирлар ҳам ўрин олган.
“Ипак ва зираворлар” анжумани эртага ҳам давом этади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг