Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди

10:07 21 Июль 2023 Спорт
448 0

Мазкур мусобақани эркин курашчилар баҳси тугатиб берди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Шоҳсупага кўтарилган курашчиларимиз:

Кумуш медаль:
-92 кг: Шерзод Поёнов
-97 кг: Аиназар Базарбаев

Бронза медаль:
-70 кг: Зафарбек Отахонов
-74 кг: Асадбек Каримов
-125 кг: Ҳикматилло Қурбонов

Шу тариқа, спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида делегациямиз 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғарди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?