Иордания Подшоҳи саноат кўргазмаси билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Мамлакатимизга давлат ташрифи дастури доирасида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида юртимизда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида хорижий бозорлар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган кенг турдаги юқори сифатли маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.
Олий мартабали меҳмонга тоғ-кон, фармацевтика, кимё, тўқимачилик, заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби соҳалардаги технологик босқичлар, ишлаб чиқариш қувватлари, инновациялар ва қўлланилаётган энг илғор ускуналар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Экспозициядан юқори қўшилган қийматга эга тайёр саноат маҳсулотлари намуналари: дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар, минерал ўғитлар, тўқимачилик, трикотаж ва заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, IT ечимлари ва бошқалар ўрин олган.
Иордания етакчиси Ўзбекистон маҳсулотлари ва саноат салоҳиятини юксак баҳолади. Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг