Институт жамоаси хайрия ҳашарида фаол
Мамлакатимизда ҳар йили энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил этиш яхши анъанага айланган. Жорий йилда 22-23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, кўчаларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу хайрия ҳашари Қорақалпоғистонда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Хусусан, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси бугун эрта тонгдан бошлаб олий таълим муассасаси атрофини кўкаламзорлаштириш, бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, институт ўқув аудиториялари, лабораторияларни янги ўқув йилига тайёрлашга киришди.
Шу ўринда айтиш жоизки, хайрия ҳашари ободонлик ишлари билан бирга жамоада ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ғайрат ОТАЖОНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг