“InnoWeek-2024” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади — фоторепортаж

18:14 14 Ноябрь 2024 Жамият
373 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Акрам Хамрақулов/“Халқ сўзи”. Пойтахтимизда “Барқарор ривожланиш учун инновациялар“ мавзусига бағишланган халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги очилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

«Oʻzekspomarkaz» конференциялар залида ўз ишини бошлаган мазкур ҳафталик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, расмий очилиш маросими 14 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда ҳукумат аъзолари, хорижий ва маҳаллий экспертлар, инновацион ғоя етакчилари ҳамда ёш ихтирочилар иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

— Жорий йилги “InnoWeek-2024” мавзуси жуда долзарб ва аҳамиятли эканини кўриб, менда ҳам янги ғоялар туғилди, — дейди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии. — Инновация ўз-ўзидан амалга ошадиган иш эмас. У муайян мақсадга хизмат қилади. Айнан, барқарор ривожланиш борасидаги инновациялар бизни эзгу мақсадлар сари бирлаштиради. Тадбирда иқтисодий юксалиш ва яхши турмуш шароитлари яратиш, инсоний қадриятларимизни қўллаб-қувватлаш, табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, барқарор ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ўз ғояларимни илгари сурмоқчиман. Биз бу ерда инсон манфаатлари ва умумий мақсад йўлида бирлашиб, янги ғояларни яратамиз.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестиция жамғармалари, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлар иштирокида бўлиб ўтаётган мазкур тадбир мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш баробарида сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун қулай муҳит яратди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Мазкур ҳафталикда Хитой, Малайзия, Таиланд, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Германия, Корея, Испания, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон каби дунёнинг 30 га яқин давлатларидан 150 нафардан ортиқ вакиллар ва элчилар иштирок этмоқда. Тадбирга Эрон Ислом Республикаси фан, технологиялар ва инновацион иқтисодиёт бўйича вице-президенти ўринбосари Тураж Амраэ бошчилигида 15 дан ортиқ компания, Таиланд Миллий тадқиқот кенгаши ижрочи директори Випарат Дэ-онг бошчилигида 15 дан ортиқ олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаси вакиллари ҳамда бошқа давлатларнинг олий мартабали меҳмонлари ташриф буюргани ғоялар ҳафталиги нуфузини янада оширди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

— «InnoWeek-2024» тадбирида илк бор NRCT номидан иштирок этмоқдаман, — дейди Таиланд Миллий тадқиқот кенгаши (NRCT) ижрочи директори Випарат Дэ-онг. — Ушбу тадбир ихтирочилар ва янгилик яратишга интилаётган тадбиркорларга ўз кашфиётларини намойиш этиш, янги маҳсулот ва хизматларни тақдим қилиш ҳамда потенциал бизнес ҳамкорлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш учун кенг имконият яратади. Ҳар қандай соҳада ривожланиш ҳамда рақобат учун илм ва инновация зарур. Ҳафталик давомида анъанавий тарзда янги инновацион ишланмалар кўргазмаси ташкил этилади. Ёшларнинг технологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун алоҳида майдонда қатор мусобақа ва интерактив тадбирлар ўтказилади. Ушбу тадбирлар илмий-техник билимларни янада ошириш, янги тажрибалар алмашиш ҳамда қўшимча имкониятларни сафарбар қилишга хизмат қилади, деб ишонаман.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ҳафталик доирасида халқаро инновацион маҳсулотлар кўргазмасида 512 та маҳаллий, 34 та хорижий ташкилотлар томонидан «Тижоратлаштириш», «Стартап» ва «Илмий тадқиқот» лойиҳаларини амалга ошириш натижасида яратилган инновацион маҳсулотлар намойиш этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбир 16 ноябргача давом этади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

 

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?