"ИННОПРОМ Марказий Осиё" Халқаро саноат кўргазмасининг якуний кунидан – Фоторепортаж

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Бугун пойтахтимиздаги "O‘zekspomarkaz" МКМда анъанавий “ИННОПРОМ. Марказий Осиё 2023” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини якунлади.. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил қилинган тадбирда турли мамлакатларнинг компания, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
Хусусан, кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларус, Венгрия, Франсия, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари қатнашди.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий драйверларидан бири қурилиш материаллари саноати вакиллари ҳам халқаро кўргазмада жахон стандартларига жавоб берувчи, экспортбоп маҳсулотларини намойиш қилди.
Мазкур “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва икки томонлама савдони мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатлари бозорига экспорт қилишда муҳим рол ўйнайди.
Халқаро кўргазма 24-26 апрел кунлари бўлиб ўтди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг