Инглиз қўшинлари Украинага жойлаштирилиши мумкин – Daily Telegraph
Трамп маъмурияти Россия билан урушни Европа иштирокисиз ҳал қилишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, Европа давлатлари раҳбарлари Францияда Украина бўйича фавқулодда саммит ўтказмоқда.
Трампнинг Путинга нисбатан позицияси ва АҚШ расмийларининг Украина ҳамда НАТО ҳақидаги баёнотлари Европада хавотир уйғотган. Кўпчилик келишув Россияга устунлик беради, деб ҳисобламоқда.
Якшанба куни Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ ва Россия ўртасида Украина бўйича қабул қилинган ҳар қандай келишувни инкор этишини маълум қилди. Агар зарур бўлса, тинчлик битимини амалга ошириш учун инглиз қўшинлари Украинага жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Telegraph газетаси Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг сўзларига таяниб хабар берди.
Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон якшанба куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатлашиб, Россиянинг Украинадаги уруши масаласини муҳокама қилган. У Европа Украинада тинчликни мустаҳкамлаш жараёнларининг марказида бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг