Имтиёзли нархларда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

18:43 16 Ноябрь 2023 Жамият
427 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Урганч кўмир омбори мудири М.Н. ва бошқалар аҳолига имтиёзли нархда кўмир етказиб берилганлигини тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 678,5 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё ва Қўнғирот туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг юқоридаги шаҳар ва туман омборхонаси масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархларда сотиш учун ажратилган жами 435,5 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қизилтепа кўмир омбори масъул шахслари 156,3 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?