Имтиёз, имконият, масъулият

12:06 01 Июль 2024 Жамият
139 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Юртимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароит, имкониятлардан унумли фойдаланган йигит-қизлар ўз иқтидорларини намоён этиб, улкан муваффақиятларга эришмоқда.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, жорий йилда бир гуруҳ ёшлар олийгоҳларга имтиёзли равишда ўқишга кириш имкониятига эга бўлди. Улар орасида Уйчи туман фарзанди, Наманган шаҳар 1-ДИМИ битирувчиси Бегойим Варисова ҳам бор. Кўп йиллардан буён Ёшлар иттифоқи тизимида вилоят ва республика сардори сифатида фаолият олиб бораётган Бегойим ташаббускорлиги билан ушбу муваффақиятга эришди.

— Вилоятимизда иқтидорли, билимли ва интилувчан тенгдошларим кўп. Улар билан ҳамкорликда фан олимпиадалари, турли кўрик-танловлар, мусобақаларда бир-биримизни доим қўллаб-қувватладик, — дейди Бегойим Варисова. — Мактаб сабоғини олиш билан бирга, ёшлар орасида ташкилотчилик бўйича фаол меҳнатим ўз натижасини топганидан хурсандман. ОТМга киришимда тақдим этилаётган имтиёз келгуси орзу-мақсадларига парвоз бағишлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?