Илон Маск «Optimus» роботларидан иборат «роботлар армияси»ни яратмоқчи
Америкалик миллиардер Илон Маск яқин йилларда ҳар йили 1 миллион дона «Optimus» модели ишлаб чиқариш орқали инсонсимон роботлардан иборат «роботлар армияси»ни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Тесла раҳбарияти иштирокидаги конференцияда маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
— Биз йилига бир миллион дона «Optimus» ишлаб чиқариш учун махсус ишлаб чиқариш линиясини қурамиз. Ишлаб чиқариш келгуси йил охиригача йўлга қўйилади, деган умиддаман, — деди Маск.
Унинг сўзларига кўра, «Optimus»нинг учинчи авлоддаги янги версияси 2026 йилнинг биринчи чорагида тайёр бўлади. Бироқ ишлаб чиқаришни йилига 1 миллион дона даражасига етказиш учун вақт керак бўлади.
Миллиардернинг айтишича, асосий муаммо — компанияда тўлиқ ишлаб чиқариш занжирининг ҳали мавжуд эмаслигида. Шу сабабли Тесла аксарият деталларни мустақил ишлаб чиқара бошлаши керак бўлади.
Маск, шунингдек, ўзининг «роботлар армияси» лойиҳаси бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида таъсир ўтказиш имконини берадиган миқдорда компания акцияларига эгалик қилишни исташини билдирди.
— Агар биз бу роботлар армиясини яратсак, мен ҳеч бўлмаганда унга маълум даражада таъсир ўтказа оламанми? Назорат эмас, лекин сезиларли таъсир, — деди у.
Илон Маскнинг қўшимча қилишича, келажакда «Optimus 4» ва «Optimus 5» версиялари ҳам ишлаб чиқилади. «Optimus 4» моделлари сони 10 миллион дона, «Optimus 5» роботлари эса 50–100 миллион дона атрофида бўлади.
Тадбиркорнинг фикрича, «Optimus» роботлари ва учувчисиз автомобиллар ёрдамида инсоният камбағалликдан холи бўлган, ҳар бир инсон юқори даражадаги тиббий хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлган дунёни яратиши мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг