Илон Маск: Коинотни ўрганиш жараёнида ўзга сайёраликлар билан учрашиш мумкин

22:08 12 Февраль 2026 Дунё
659 0

Илон Маск инсоният коинотни тадқиқ этиш жараёнида ўзга сайёраликлар ёки ердан ташқари цивилизациялар билан тўқнаш келиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Тадбиркор ўз чиқишида инсониятнинг Ойга оммавий парвози ва кейинчалик Марсга саёҳати энг улуғвор мақсадлардан бири эканини таъкидлади.

«Ойга оммавий парвоз, кейин эса Марсга йўл олиш, бутун Қуёш тизими бўйлаб саёҳат қилиш ва ниҳоят бошқа юлдуз тизимларига етиб боришдан ҳам буюкроқ ғояни тасаввур қила олмайман. Балки биз ўзга сайёраликлар билан учрашармиз. Балки миллионлаб йиллар давомида мавжуд бўлган цивилизацияларнинг изларини ёки қадимги ердан ташқари маданиятлар қолдиқларини топармиз», — деди Маск.

Унинг фикрича, бундай мақсадларга эришиш учун Ойда шаҳарлар барпо этиш ва махсус учириш қурилмаларини — тадбиркор таъбири билан айтганда, «катапульта»ларни яратиш зарур.

Мазкур қурилмалар сунъий интеллект билан жиҳозланган сунъий йўлдошларни коинотни тадқиқ этиш учун учиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?