Илк бор Тель-Авив — Самарқанд йўналишида тўғридан-тўғри чартер рейси амалга оширилди

20:33 03 Май 2023 Иқтисодиёт
704 0

Фото: “Dunyo” AA

Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги ҳаво қатновлари тарихида илк бор Тель-Авив — Самарқанд йўналиши бўйича чартер рейс очилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, қатнов “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Бортида 150 нафар йўловчи бўлган лайнер Тель-Авив вақти билан соат 10:10 да (Тошкент вақти билан 12:10) ҳавога кўтарилади ва Самарқандга маҳаллий вақт билан соат 17:00 да етиб келади.

Авиакомпания ўз фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида авиакомпания изчил ривожланиб борди ва юзлаб муваффақиятли йўловчи ва юк ташувларини амалга оширди. Бугунги кунда “Qanot Sharq” авиакомпанияси нафақат ички, балки халқаро рейсларни ҳам амалга оширувчи тўртта самолёт эга.

Парвознинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова, шунингдек, Исроил расмий, жамоат ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимни жорий қилинган. 2022 йил давомида мамлакатимизга 12 мингга яқин исроиллик сайёҳ келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?