Икки вилоятда «валютчик»лар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳри ва Қўшкўпир тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро А.И. фуқаро Б.К.дан 6 минг 200 АҚШ долларини 77,7 миллион сўмга, фуқаролар Б.А. ва М.А. фуқаро У.Э.дан 4 минг 100 АҚШ долларини 51,2 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Наманган ва Давлатобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро А.А. фуқаро И.Ю.дан 3 минг 600 АҚШ долларини 45,7 миллион сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро А.А. 4 минг АҚШ долларини 50,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг