Икки нафар таэквондочимиз Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

22:37 21 Май 2021 Спорт
1504 0

Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар учун Токио Олимпиадаси йўлланмалари учун лицензион турнир бўлиб ўтмоқда. 

Қувонарли жиҳати, мусобақанинг дастлабки кунларида икки нафар ҳамюртимиз Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритди. 

Жумладан, -68 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашаётган 19 ёшли спортчимиз Улуғбек Рашитов беллашувлар давомида мўғулистонлик Натсагдорож Ачиткхуу, филиппинлик Арвен Алкантара, қозоғистонлик Қайрат Саримсақов мағлубиятга учратиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу мусобақада -67 кг. вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Нигора Турсунқулова ҳал қилувчи беллашувда қатарлик Марам Фатнассини мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасига эга бўлди. Шу тариқа Нигора Турсунқулова ўз профессионал фаолияти давомида иккинчи марта Олимпиадада қатнашадиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер