Сирдарёдa субсидия ажратилиши учун пул талаб қилган шахс ушланди
Фото: ДХХ
Сирдарё вилоятида субсидия ажратилиши учун пул талаб қилган шачс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум бўлишича, тадбиркорлик субъектларига микроқарзлар бериш билан шуғулланувчи МЧЖнинг Гулистон шаҳар филиали менежери ўзининг ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали Оқолтин туманида яшовчи фуқарога имтиёзли равишда уй-жой олиши учун субсидия маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Бироқ у 96 млн сўм пул маблағини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг