Икки ҳудудда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, ИИБ ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Гулшан» МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўконида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Ю. харидор Ғ.М.га 2 дона алкоголли ичимликни сотган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу савдо дўконидан тегишли кирим ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги 1 минг 997 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, тумандаги «Н.Б.» МЧЖга қарашли савдо дўконида 55 турдаги жами 1 052 қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг