Икки ҳудудда ноқонуний ер савдоси фош этилди
Фото: Прокуратура департаменти
Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, фуқаро К.М. Жарқўрғон тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 70 сотих ер майдонини фуқаро Ш.А.га 170 млн сўмга сотишга келишган. Шундан сўнг ер майдони ҳужжатларини гўёки кадастрлар филиалида ишловчи таниши орқали расмийлаштириб беришни айтиб, 170 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фарғона вилоятининг Риштон туманида эса фуқаро А.А. ўзига ажратилган деҳқон хўжалигига мўлжалланган жами 15 сотих суғориладиган ер майдонининг тоифасини 22,5 минг доллар эвазига фуқаро Ў.О.нинг номига турар-жой сифатида ўзгартириб беришини айтган. У келишилган пулдан 12 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг