Икки ҳудудда 460 млн сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
Видеодан кадр
Хоразм ва Андижон вилоятлари умумий қиймати 460 миллион сўм бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Хусусан, туманнинг «Каврак» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М. А. хонадонидаги электрон газ ҳисоблаш ускунасидан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ўғринча фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 232 миллион 439 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Юқоридаги каби тадбирлардан яна бири «Ҳудудгаз Андижон» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими, Ўзенергоинспекция ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида ўтказилган.
Унда шаҳарнинг «Ўрикзор» МФЙ Бобуршоҳ кўчасида жойлашган «М.С.Д.» МЧЖга қарашли савдо дўкони биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, тегишли шартнома ва лойиҳа-техник ҳужжатларисиз тармоққа уланиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳам тегишли далолатнома тузилиб, 228 миллион 153 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг