Икки боксчимиз Россияда камар учун жанг қилади

6 сентябрь куни Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида «RCC Boxing» промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшом доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик тажрибали боксчилар рингга кўтарилишади.
Айтиш керакки, уларнинг икки нафари ўз вазнларида «IBF Intercontinental» камарлари учун жанг қилишади.
Маълум бўлишича, иккинчи энг енгил вазнда «IBF Intercontinental» камари учун кечадиган жанг бухоролик Муҳаммад Шехов (14-0-1) Осиёнинг кучли чарм қўлқоп усталаридан бири Зонг Лиу (Хитой, 19-1-0) билан тўқнаш келади.
Бундан ташқари, иккинчи ўрта вазнда «IBF Intercontinental» камари учун яна бир истеъдодли боксчимиз Улуғбек Собиров (14-3-0) Россия вакили Павел Сильягинга қарши рингга чиқади.
Шунингдек, биринчи ярим ўрта вазнда Жаҳонгир Расулов (7-0-1) россиялик Иван Козловский (9-0-0) га қарши, ўрта вазнда Баҳромжон Фозилов (10-3-3) Жамбулат Бижамовга қарши рингга кўтарилади.
Аввалроқ, Исроил Мадримов «The Ring» рейтингида иккинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг