“IFTM Top Resa” халқаро туризм кўргазмаси
Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган нуфузли “IFTM Top Resa” халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раҳбарлигида Сурхондарё делегацияси ҳам иштирок этди.
Кўргазма доирасида вилоятга бағишланган махсус экспозиция ташкил қилинди. Унда Сурхондарёнинг қадимий меъморий ёдгорликлари, миллий урф-одатлари, ранг-баранг миллий либослари ҳамда замонавий туристик масканлари инновацион ёндашув асосида намойиш этилди.
Делегация аъзолари Франциянинг туризм соҳасидаги тажрибаси, хизматлар сифати ва инфратузилма имкониятлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, Европа ва Франциянинг етакчи туроператорлари ҳамда йирик туристик компаниялари билан ўтказилган музокараларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ушбу учрашувлар давомида йирик халқаро блогерлар билан ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди. Улар умумий аудиторияси 100 миллиондан ортиқ обуначи, ахборот қамрови эса 300 миллиондан зиёд инсонларни ўз ичига олади. Бу ҳамкорлик Сурхондарёнинг бой туризм салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш учун катта имконият яратади.
Шунингдек, ҳар йили Франциядан вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ошиб бораётгани қайд этилди, бу эса минтақанинг туристик салоҳияти ўсишидан далолат беради.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг