Иброҳимҳалил Йўлдошев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси таркибидан чиқди

05:40 26 Июль 2024 Спорт
529 0

Фото: ЎФА

Хабарингиз бор, айни кунларда Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 24 июль куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам ўзининг илк ўйинини ўтказди. Ўша куни уларга Испания жамоаси рақиблик қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинини Миср U-23 терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 27 июль куни 20:00 да старт олади.

Бироқ ўша куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг хабар беришича, футболчи оилавий сабабларга кўра терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этишига тўғри келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?