IBA раҳбари ваъдасининг устидан чиқдими? Умар Кремлёв Олимпиада чемпионларига 100 минг АҚШ долларидан мукофот бермоқчи эди

10:57 10 Декабрь 2024 Спорт
418 0

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни мукофотлаш маросимини ўтказди.

Тадбирда ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Ҳалоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевларга 100 минг АҚШ долларидан пул мукофоти топширилди. Ушбу маблағнинг бир қисми спортчининг ўзига, қолган қисми мураббий ва мамлакат бокс федерациясига тақдим этилади.

Мукофот пули бўлиниши ҳақида Кремлёв аввалроқ қуйидагиларни билдирганди: 100 минг АҚШ доллари ғолибнинг ўзига 50 минг, мураббийига 25 минг ва мамлакат бокс федерациясига 25 минг миқдорда тақдим этилади.

Шунингдек, Олимпиада кумуш медал эгалари учун 50 минг АҚШ доллари, бронза медал эгалари учун эса 25 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот ажратилади. Бундай мукофотлар боксчиларнинг саъй-ҳаракатларини эътироф этиш ва уларни рағбатлантириш учун жорий қилинган.

Ушбу маросим давомида IBA раҳбари ўзбек боксчиларининг халқаро аренадаги ютуқларини эътироф этди. Хусусан, Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалолов каби чемпионларнинг муваффақиятлари жаҳон боксида юксак эътирофга сазовор бўлган. Бундай мукофотлар ёш боксчиларнинг рағбатини ошириш ва уларни янги марраларни забт этишга ундашга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?