Ҳуқуқий акция давомида 111 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди — Адлия вазирлиги

19:43 20 Июль 2023 Жамият
506 0

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан «Инсон қадри учун» тамойили асосида жорий йилнинг 2-30 июнь кунлари «Инсон ҳуқуқлари олий қадрият» ҳуқуқий акцияси ўтказилди.

Акциянинг мақсади:

- маҳаллабай ишлаш тизими амалиётини янада кучайтириш ва оммалаштириш;.

- фуқароларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

- тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда оммавий сайёр қабуллар ўтказиш орқали фуқароларни узоқ вақтлар давомида қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш;

- фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга доир чора-тадбирлар кўриш;

- фуқароларнинг жамиятдаги ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш.

Акция доирасида жами 2 минга яқин (1 998 та) оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.

Сайёр қабулларнинг 1 200 га яқини маҳаллаларда, 600 дан ортиғи ташкилотлар ва муассасалар биноларида ҳамда 200 дан ортиғи эса бошқа жойларда ташкил этилган.

Сайёр қабулларда жами 59 минга яқин фуқаролар иштирок этган.

Акция доирасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 13 800 га яқин (13 766 та) мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатлардан 5 400 га яқини жойида ҳал этилган бўлса, 5 мингдан ортиқ мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 3 200 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқиш учун иш юритувга қабул қилинган.

Иш юритувга қабул қилинган мурожаатларнинг 1 500 га яқини қаноатлантирилган, 1 минга яқин мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ва 200 га яқин мурожаатлар тегишлилигига кўра ваколатли ташкилотларга юборилган. 700 дан ортиқ мурожаатлар иш жараёнида жараёнида.

Акция доирасида адлия органлари томонидан 1 400 га яқин (1 391 та) мониторинг тадбирлари ташкил этилган.

Акцияси давомида адлия органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан 2 500 га яқин ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган.

Хусусан, тегишли ташкилотларга 379 та тақдимнома, судларга 21 млрд сўмга яқин миқдордаги 635 та даъво аризалари, тегишли органларга 178 та маъмурий таклифлар ҳамда 1 200 дан ортиқ огоҳномалар киритилган.

Кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралар натижасида 111 млрд. сўмдан ортиқ (111 423 млн сўм) пул маблағлари тегишли шахсларга ундириб берилиб,
960 та ҳужжат (қарор)лар бекор қилиниши таъминланган. 148 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка ҳамда 69 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Акцияси доирасида ўтказилган оммавий сайёр қабуллар давомида фуқароларга 10 мингдан ортиқ (10 261 та) сайёр (давлат) хизматлари кўрсатилган.

Мазкур хизматларнинг 8 335 тасини давлат хизматлари, 992 тасини ФҲДЙ хизматлари, 285 тасини нотариус хизматлари ҳамда 649 тасини эса бошқа хизматлар ташкил этган.

Бундан ташқари, Акция доирасида адлия органлари томонидан 8 минга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер