«Ҳумо арена» ўзбек боксининг қудратини яна бир бор намойиш этди

12:38 18 Ноябрь 2023 Спорт
141 0

Тошкентда WBC&Lift профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди. «Ҳумо арена» мезбонлик қилган жанглар юртдошларимиз учун чиройли ғалабаларга бой бўлди.

Хусусан, профессионал боксда дебют қилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Абдумалик Халоков 2-раунддаёқ ғалаба қозонди.

Шунингдек, бугун ҳамюртларимиздан Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзаҳалилов, Суҳроб Қаюмов, Мужбилло Турсунов, қолаверса, кечанинг марказий жангида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов ҳам ўз ҳисобларига навбатдаги ғалабани ёздириб қўйишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?