Ҳудудларда кузги шудгорлаш ишларида камчиликлар аниқланди

16:12 29 Ноябрь 2024 Жамият
327 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Халқимизда “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган нақл бор. Дарҳақиқат, кузда ҳайдалган ернинг озуқавий қуввати юқори бўлиб, бу келгуси йил учун ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида ҳам 120 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тадбирга 431 дона юқори унумли ҳайдов тракторлари жалб этилиб, ишларнинг сифатли ва белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Шунга қарамай, ушбу муҳим тадбирга масъулиятсиз ёндашаётган хўжаликлар ҳам йўқ эмас.

— Мутахассисларимиз томонидан кузги шудгорлаш ишларининг сифатли бажарилиши бўйича тизимли мониторинг ишлари амалга оширилмоқда, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаев. — Хусусан, шу кунга қадар 29 минг 51 гектар майдонда мониторинглар ўтказилди. Натижада бир қатор камчиликлар ҳам аниқланди. Масалан, дала майдонларини сифатсиз, яъни, саёз, фосфорли минерал ўғитларсиз, чимқирқарсиз шудгор қилгани учун кластер ва фермер хўжаликларига 998 та огоҳлантиришлар берилди. Мониторинг ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?