Ҳокимлик ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.
Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.
Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.
Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.
Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.
Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:
ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.
“Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:
➖ танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.
Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг