Ҳисобот-сайлов конференцияси

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят Кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси иш бошлади. Анжуманда касаба уюшма ташкилотларидан сайланган делегатлар, шунингдек, йирик иш берувчилар иштирок этмоқда. Конференцияда сўзга чиққанлар касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнаткашларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва дам олиш ҳуқуқларини кафолатлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.
— Кейинги йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш, мазмунли дам олишини ташкил қилиш ва соғломлаштиришга қаратилган қатор лойиҳалар муваффақиятли рўёбга чиқарилди, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева. — Жумладан, ўтган йил 150 млрд сўм маблағ эвазига «Хонқа» санаториясининг янги биноси, бу йил 47 млрд сўм маблағ сарфланиб Қўшкўпир туманидаги «Ҳумо» оромгоҳининг биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Яқинда Тошкентдаги «Касаба уюшмалари саройи»да «Хоразм сувора кечаси» маданий тадбири юқори савияда ўтказилди. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» шиори остида ички туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларимиз давом этмоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Вилоят ҳокимлиги, Касаба уюшмалари вилоят кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган 2023–2025 йилларга мўлжалланган ҳудудий жамоа келишуви ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунга келиб вилоятда 7 минг 437 та жамоа шартномалари орқали 410 минг нафардан зиёд ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Жамоа шартномалари шартларини бажариш учун ҳар бир ходимга 2020 йилда ўртача ҳисобда 2 миллион 426 минг сўм маблағ сарфланган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 6 миллион 523 минг сўмга етгани касаба уюшмалари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик самарасидир.
Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг