Ҳисоб палатаси зиммасига қонунлар ижроси устидан назорат қилиш вазифаси юкланмоқда

Фото: «Халқ сўзи»
Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда давлат молиявий ресурсларининг самарали бошқарилиши, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларининг ижроси самарали ташкил этилишини таъминлаш юзасидан тизимли чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунда Ҳисоб палатаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, амалга ошириладиган назорат тадбирларининг мақсадлари ва тартибини белгилаш, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишда Ҳисоб палатасининг вазифаларини аниқлаштириш зарурати долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу Қонунда Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатларини бериш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Ҳисоб палатасининг ўз иш режалари, молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтига жойлаштиришга ҳамда жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда хабардор қилиб боришга доир мажбуриятларини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назоратнинг шакллари ва турлари кенгайтирилиб, тафтиш, текшириш ва ўрганишга оид назорат тадбирларининг фарқли томонлари очиб берилган ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.
Ўз навбатида, Сенат аъзолари томонидан Қонун муҳокамаси жараёнида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ҳисоб палатасининг фаолиятини тўғри ташкил этиш, бюджет маблағлари устидан тизимли назорат ўрнатиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг