Ҳиндистонда хавфли вирус тарқалмоқда
Фото: AP
Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида 50 киши хавфли Чандипура вирусини юқтириб олган.
Штат соғлиқни сақлаш вазири Рушикеш Пателнинг айтишича, у билан зарарланган 16 киши ҳаётдан кўз юмган. Бошқа штатларда ҳам учта ҳолат қайд этилган.
Пателнинг қўшимча қилишича, вирус ҳақидаги маълумотлар Гужаратдаги барча қишлоқлар ва соғлиқни сақлаш марказларига етказилган.
Чандипур вируси ҳашаротлар чақиши орқали юқади. У Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги қишлоқ шарафига номланган. Касаллик биринчи марта шу ерда, 1965 йилда энцефалит авж олган пайтда аниқланган. Унинг аломатлари орасида иситма, бош оғриғи, тутқаноқ ва онгни йўқотиш киради. Булар ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу вирусга қарши вакцина ёки аниқ даволаш усули ҳозиргача кашф этилмаган.
Шу йилнинг июль ойи бошида Испания ва Италиядаги курортларда дам олаётган сайёҳлар хавфли вирус – Ғарбий Нил иситмаси тарқалиши ҳақида огоҳлантирилган эди. Ушбу Европа давлатларида касалланганлар аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг