Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жанглар бошланди
Фото: Reuters
Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жанглар бошланди. Бу ҳақда «Mash» Телеграм канали хабар берди. Интернетда пайдо бўлган кадрларда артиллерия отишмасининг овози акс этган. Таъкидланишича, жанглар Жамму шаҳридаги халқаро чегара ҳудудида бўлиб ўтмоқда. «Россия баҳори ҳарбий мухбирлари” Телеграм канали икки давлат ўртасидаги муносабатларга дарз кетганидан бери биринчи марта ҳарбий ҳаракатлар одатда бундай ҳодисалар содир бўладиган назорат чизиғида эмас, балки расмий халқаро чегарада бўлиб ўтганини тушунтиради.
Бир соат аввал Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат Қуролли кучлари Жамму ва Кашмир минтақасидаги терактга жавоб бериш усули, вақти ва мақсадларини танлашда тўлиқ оператив эркинликка эга эканлигини айтганди. Шунингдек, у ҳинд ҳарбийларининг профессионал маҳоратига ишонч билдирди.
Покистон мудофаа вазири Хаважа Осиф Исломобод ва Нью-Деҳли яқин икки-тўрт кун ичида уруш бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, агар керак бўлса, Покистон тўлиқ куч билан жавоб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг