Ҳиндистон бош вазири террор таҳдидига учради
11 февраль куни Мумбай полицияси террорчилар бош вазир Нарендра Моди самолётига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида сигнал олди, деб хабар бермоқда «Hindustan Times» нашри.
Таъкидланишича, теракт ҳақидаги хабарлар Мумбайнинг Чембур туманидан қилинган қўнғироқлардан бирида аниқланган. Қўнғироқни амалга оширган шахс хавфсизлик ходимлари томонидан ушланганда, унинг руҳий хаста эканлиги ойдинлашган. Теракт хабари ёлғон ёки ростлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
«Полиция назорат хонасига келиб тушган қўнғироқдан сўнг, барча хавфсизлик кучлари огоҳлантирилди ҳамда зарурий чора тадбирлар кўрилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган», — дейилади Мумбай полицияси баёнотида.
Мазкур ҳолат, бош вазир Нарендра Модига қилиниши мумкин бўлган биринчи суиқасд хабари эмас. Эҳтимолий ҳужум ҳақидаги хабар 2024 йилнинг декабрь ойида ҳам хавфсизлик кучлари томонидан қайд этилган ва ҳолат назоратга олинган эди.
Маълумот учун, 12 февраль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди президент Дональд Трампнинг таклифига биноан АҚШга бориши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг