«Hilton» меҳмонхонасидан АҚШ дипломатининг ўлиги топилди
Иллюстратив фото
Киевдаги «Hilton» меҳмонхонасида АҚШ элчихонаси ходими ўлик ҳолда топилди. Исми ошкор этилмаган атташенинг (юқори лавозимдаги шахс ёки бошқа хизмат идоранинг дипломатик ёки маъмурий ходимларига бириктириладиган дипломатик вакил) жасади сешанба куни топилган. Бу ҳақда Украинанинг «Страна UA» ва «New Voice» ахборот агентликлари хабар берди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер ҳам бу ҳодисани тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ходим Киевда ишлаган ва табиий сабаблар туфайли вафот этган.
Маълумотларга кўра, марҳумнинг холестерин даражаси юқори бўлган. Жасадда зўравонлик аломатлари ва ҳеч қандай суиқасд белгилари йўқ. Марҳум жойлашган хона ичкаридан қулфланган бўлган. АҚШ элчихонаси вазиятни тўлиқ ўз назоратига олган ва ҳеч қандай бошқа томоннинг ўрганишига йўл қўймаяпти.
Март ойида манбалар «Foreign Policy» журналига АҚШнинг Киевдаги элчихонасига қўшимча дипломатларни жойлаштириш режалари ҳақида ёзган эди. АҚШлик дипломатлар сони Украинада ҳаддан ташқари кўпайиб кетган бўлиб, ҳозирда 100 дан 200 га яқин дипломат ва ҳарбий атташелар Киевда фаолият юритмоқда.
Аввалроқ, АҚШ нашри журналисти жосусликда айбланиб Россияда ҳибсга олинганлиги ҳақда хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг