«Here we go!» Расман: Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийи
Хаби Алонсо расман «Реал Мадрид» клуби бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, испаниялик мутахассис «қироллик клуби» билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаган. Мазкур битим 1 июндан бошлаб кучга киради.
Маълумот учун 43 ёшли мураббий 2022 йил октябридан буён Германиянинг «Байер» клубини бошқариб келаётган эди. У мазкур жамоа билан 2023/24 йилги мавсумда Германия кубоги ҳамда Суперкубоги, шунингдек, Бундеслига ғолиблигини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, Хаби Алонсо айни дамда ўзи 2009–2014 йиллар оралиғида тўп сурган клубнинг мураббийига айланди. У «Реал» шарафини ҳимоя қилган 5 мавсум давомида 6 та совринни, жумладан, Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси кубоги ғолиблигини тантана қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг