Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди
Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари йўналишида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва вазирлик ташаббуси “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ижроси бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди.
Тадбирда Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари йўналишида амалга оширилган ишлар ва “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Биргина давлат хизматлари марказлари йўналишида айтадиган бўлсак, ўтган йилда марказлар орқали 77 турдаги янги хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, жами 335 тага етказилди. 2022 йилда марказлар орқали 258 турдаги хизматлари кўрсатилган. 2024 йилда эса уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.
Ҳисобот даврида марказлар орқали 13,2 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, шундан 9,3 млн.дан ортиғи (70,8 %) марказлар орқали, 3,8 млн.дан ортиғи (29,2 %) онлайн тарзда кўрсатилди. Ўртача хизмат кўрсатиш вақти 1 дақиқадан 10 дақиқагача, ўртача кутиш вақти 20 дақиқани ташкил этди.
Энг кўп кўрсатилган 29 та хизматлар (9 млн.дан ортиқ) «3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиб, сўраладиган маълумотлар 225 тадан 99 тага, ариза юбориш учун сарфланадиган вақт 76 дақиқадан 22 дақиқага қисқартирилди. 2024 йилда барча хизматларни «3 қадам” тамойили асосида соддалаштириш режалаштирилган. 48 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилди (BPR). Жорий йилда яна 100 та давлат хизматини кўрсатиш жараёнларини соддалаштирилади.
Шу билан бирга, ДХМ биноларини аҳолига қулай масканга айлантириш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди. Жумладан, ўтган йилда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида хизматларни “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратган ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди. Бу йилда эса яна 40 та марказларда ихтисослаштириш жорий этилади.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, вазирлик ташаббуси билан жойларда “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда, айрим фуқароларнинг туғилиши қайд этилмаганлиги натижасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга эмаслиги кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётганлиги аниқланган.
Фуқароларда ўзининг шахсига доир ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги уларнинг жамиятда тўлақонли муносабатга кириша олмаслигига, ўзининг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларидан тўла даражада фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб бўлган.
Ҳуқуқий акцияда туғилиши қайд этилмаган ва фуқаролик паспорти ёки ID-картаси мавжуд бўлмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳуқуқий муаммоси мавжуд ёки ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш, рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик субъектларини ёки давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш назарда тутилган.
Ҳуқуқий акция доирасида дастлабки 20 кун давомида 19 872 нафар шахслар тегишли ҳужжатларга эга эмаслиги ҳолатлари аниқланди. Улардан, 16144 нафар шахсларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди, Хусусан, 609 нафарининг туғилиши қайд этилиб гувоҳнома берилган бўлса, 2 665 нафарига туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома расмийлаштирилди, 1 232 нафар қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётган фуқароларнинг никоҳи қонуний равишда қайд этиб берилди.
Шунингдек, 249 124 нафар шахсга электрон рақамли имзо бериш, “Mobile-ID” дан рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш ва бошқа турдаги давлат хизматлари сайёр шаклда кўрсатилгани айтиб ўтилди.
Шаҳзода ЭРГАШEВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг