Ҳаётдан рози бўлиб яшаш сурури
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Инсон ҳаётдан миннатдор бўлиб яшаши учун энг аввало, турмуш шароитида кундалик зарурий қулайликлар мавжуд бўлмоғи керак. Бу борада андижонликларнинг фахрланса арзийдиган жиҳатлари кўп. Аҳамиятлиси, вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли турмуш шароитига бўлган эътибор ҳар доимгидан ортган. Натижада ҳамюртларимизнинг узоқ йиллик муаммолари барҳам топиб, манзиллар ободлиги таъминланмоқда.
Андижон вилоятида 109 миллиард 300 миллион сўм маблағ ҳисобига шаҳар ва туманлардаги 47 та ички кўчаларда 75 кмдан иборат йўлни таъмирлаш ишлари бажарилди. 23 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 88 км масофага қувур тортиш ҳамда 23 та сув иншоотини қуриш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 4 км табиий газ қувури ишга туширилиб, 1000 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Аҳолининг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларининг ҳам ижобий ечими таъминланди. Бундай хайрли ишлар натижасида Асака туманидаги “Баҳрин” маҳалласи энг обод манзиллардан бирига айланди.
— Ҳудудимизда 4 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, — дейди маҳалла раиси Зафарбек Раҳмонов. — Ҳар йили куз-қиш мавсумида уларни электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ташвишга соларди. Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадига йўналтирилган саъй-ҳаракатлар доирасида 1 км масофага тармоқ тортилиб, 1 та трансформатор ўрнатилди. Натижада 700 та хўжаликнинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Тумандаги Мирзаобод, Хонақа, Камолот ҳамда Уч тош МФЙларида ҳам мавжуд муаммолар барҳам топиб, қулай шароитлар яратилди. Бўстон туманидаги 3 та маҳалла аҳоли яшаш учун энг мақбул манзиллар қаторидан жой олди. Маданият маҳалласидаги 450 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.
— Ҳар йили қиш мавсумида маҳалламиздаги трансформаторда носозлик юзага келиб, таъминотда узилишлар кузатиларди, — дейди меҳнат фахрийси Расулжон Одилов. — Бу йил 337 млн сўм маблағ ҳисобига 160 кВт қувватга эга бўлган 1 та трансформатор ўрнатилиб, 3,4 км масофага янги тармоқ тортилди. 41 та эски симёғочлар янги темир бетон таянчларга алмаштирилди. Бугунги кунда таъминотда узилишлар кузатилмаяпти.
Туманнинг Пиллакор маҳалласида аҳолини ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар қийнаб келарди. Улар узоқ йиллар давомида сувни маълум масофадан ташиб келишига тўғри келган. 1 млрд 800 млн сўм маблағ ҳисобига 1,8 км тармоқ тортиш, 1 та янги сув қудуғини ишга тушириш орқали 400 та хонадонга сув кириб борди.
— Ҳозирда ҳар бир хонадонга сув жўмраклари кириб борди. Уларга замонавий сув ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди, — дейди Пиллакор маҳалласида яшовчи Адолатхон Мирзаолимова. — Бундай шароит нафақат, хонадонларда, балки ҳудудимиздаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида ҳам яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг