Ҳавонинг ифлосланиши ва транспорт воситалари шовқини комбинацияси инсульт хавфини янада оширади
Архив фото
Ифлосланган ҳаво ва транспорт воситалари шовқини комбинацияси инсон саломатлиги учун жуда хавфли бўлиши мумкин.
АҚШнинг Каролина институти олимлари ушбу омилларнинг биргаликдаги таъсири инсульт хавфини ҳар бири алоҳида-алоҳида бўлганига қараганда кучлироқ оширишини аниқлади. Ҳатто уларнинг даражаси Европа Иттифоқи меъёрларидан ошмаса ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига яқин бўлса ҳам.
Тадқиқот Швеция, Дания ва Финляндиядан қарийб 137 минг кишини қамраб олди. Натижалар эса қуйидагича бўлди.
Ҳаводаги PM2.5 концентрациясининг 5 мкг/м3 га ортиши инсульт хавфини 9 фоизга, транспорт воситалари шовқинининг 11 децибелга ошиши инсульт хавфи 6 фоиз ортишига олиб келади.
Уларнинг биргаликда таъсир янада сезиларли бўлади. Масалан, агар ҳавонинг ифлосланиши тинч ҳудудда (40 дБ) инсульт хавфини 6 фоизга оширса, шовқинли ҳудудда (80 дБ) — аллақачон 11 фоизга етади. Тўғри, бу фарқ ҳозирча статистик жиҳатдан тасдиқланмаган.
Илмий иш муаллифлари ушбу омилларнинг ҳатто паст даражадаги таъсири ҳам хавфсиз бўлмаслигини таъкидлайди. Бу амалдаги санитария меъёрлари инсон саломатлигини ҳақиқатан ҳимоя қилиш учун етарли эмаслигини англатиши мумкин.
“Инсульт ва бошқа касалликлар хавфини камайтириш учун янада қатъий қоидалар ва чоралар керак”, дейди тадқиқотчилар Хуэн Нгуен Тхи Хан ва Жероен де Бонт.
Шунингдек, янги маълумотлар ҳукуматга ресурсларни аниқроқ тақсимлашга ёрдам беради. Масалан, ҳавонинг ифлосланиши ва транспорт воситалари шовқини ёнма-ён келадиган ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш устувор аҳамият касб этади.
Тадқиқотчиларнинг кейинги илмий изланиши ҳавоси тоза ва тинч жойларга кўчиш инсонда юрак-қон томир тизими саломатлигига қандай таъсир қилишини аниқлашга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг