Ҳарбий қисмларда “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси ташкил этилди

17:51 19 Август 2025 Жамият
177 0

Фото: "Халқ сўзи"

Ўзбекистон Нотариал палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган меморандум доирасида “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида шу йилнинг 18-19 август кунлари мамлакат бўйлаб барча ҳарбий қисмларда “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси ташкил этилди.

Уларда юртимиздаги 79 та ҳарбий округда 156 нафар нотариус ва юрист иштирок этди ва ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

Фото: "Халқ сўзи"

Акция жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда нотариал хизматларнинг аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. Мазкур акция 2020 йилдан буён анъанавий равишда йилда икки марта ўтказиб келинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?