Ҳар бир юракка мурожаат
Гулистон шаҳрининг “9-Навбаҳор” сайлов округидан вилоят Кенгаши депутатлигига сайланганимда аввалига жуда ҳаяжон босди. Аҳолиси 16 мингдан зиёд кишидан иборат 5 та катта маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини ўрганиш осонми, деган мулоҳазалар кечди дилимдан.
Орадан бир йил ўтди. Маҳаллалардаги муаммоларни маҳалла еттилиги билан ўрганиб, тегишли ташкилотларга сўровномалар киритдик. Натижада, улар барҳам топиб аҳолига қулайликлар яратилди. Хусусан, шаҳарнинг ички кўчалари таъмирланди. 17-мактаб атрофига болалар хавфсизлигини таъминлаш учун йўлчироқлар, йўл белгилари ўрнатилди. 5 та маҳаллада кам таъминланган оилаларга ўз вақтида кўмак ажратилди.
Шодлик маҳалласида ўтган йили “Камбағал оилалар реесстри” кирган 15 оила камбағалликдан чиқарилди. Кам таъминланган оилалар рўйхатида турган, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор оилага маҳалла томонидан қиш мавсуми учун 1 миллион ёрдам пули берилди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан фарзандларига парта ва стул совға қилинди. "Аҳиллик" маҳалласида жойлашган 11-сонли ДМТТ биноси қайта таъмирдан чиқарилди.
Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга қилган Мурожаатномаси биз халқ вакилларини янада фаол бўлишга ундади. Шу ўринда уни ҳар бир юртдошимизга, таъбир жоиз бўлса, ҳар бир юракка қаратилган мурожаат деб атасак арзийди. Айниқса, ушбу тарихий Мурожаатнома биз – депутатларнинг фаолият самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламалдир.
Жорий йилда “Маҳаллани ривожлантириш ва иқтисодиётни юксалтириш йили” деб ном берилганидан эса бутун халқимиз ва биз депутатлар жуда мамнун бўлдик. Зеро, маҳалла бу – тарбия маскани, ота-боболаримиз, момоларимиз миллий қадриятларни сингдирган ва асрлар оша асраб келаётган шарқона урф-одатлар, қадриятлар масканидир. Шу билан бирга, бугунги ёшларимиз ўзаро меҳру муҳаббатни, каттага ҳурмат, кичикка иззатни, оқибатни ва ўзгаларга кўмаклашиш ҳиссини ўзи истиқомат қилаётган маҳалладан ўрганади. Бинобарин, Мурожаатномада кўрсатилган муҳим устувор вазифалардан бири – келажак авлодни ҳар томонлама бекаму кўст камолга етказишдир.
Норинисо ҚОСИМОВА,
Халқ депутатлари
Сирдарё вилоят кенгаши депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг