Ҳанжоу-2022: Суҳроб Ходжаев бронза медали соҳиби
Фото: “Халқ сўзи”
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегациямизга дастлабки медални тақдим қилди. Унга Суҳроб Ходжаев муаллифлик қилди. Босқон улоқтириш секторида қатнашган ҳамюртимиз 70.79 метр натижа қайд этди. Ушбу дастурда олтин ва кумуш медаллари Хитой ва Қатар вакилларига насиб этди. «Халқ сўзи» мухбири ушбу спорт мусобақаларидан фоторепортаж тайёрлади.
Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Чорак финалдан баҳсларга қўшилган ҳамюртимиз тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновни катта устунлик билан доғда қолдирди. Баҳодирнинг кучли зарбаларидан кейин ҳакам 2-раундда баҳсни тўхтатди ва ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этди.








Фото: “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг