ҲАМАС асирларни озод қилишга рози аммо…

17:31 06 Январь 2025 Дунё
289 0

Қатарда Исроил ва ҲАМАС расмийлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни таъминлаш учун яна бир бор музокара ўтказмоқда.

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида 34 нафар асирни озод қилишга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда «Reuters» ва AFP агентликлари Фаластин гуруҳи расмийсига таяниб хабар берди.

Дастлабки алмашув Ғазода сақланаётган барча аёллар, болалар, қариялар ва касал асирларни ўз ичига олади.

«Reuters» агентлиги исмини ошкор этмаган ҲАМАС расмийсига таяниб, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув Исроилнинг доимий ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши ва Ғазодан чиқиб кетишига боғлиқ бўлишини маълум қилган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси душанба куни ҲАМАС 34 нафар асирга оид тафсилотларни улар билан бўлишмаганини айтди.

«Ҳозирча Исроил гаровга олинганларнинг рўйхатдаги ҳолати бўйича ҲАМАС томонидан ҳеч қандай тасдиқ ёки изоҳ олгани йўқ», — дейилади Нетаняҳу идораси баёнотида.

Хабарлар Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш бўйича музокаралар олиб борилаётган бир пайтда янграган.

Музокараларда воситачилик қилаётган АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг 20 январ куни лавозимга киришиши олдидан музокараларда сўнгги дақиқада муваффақиятга эришишга умид қилмоқда.

«Биз буни кейинги икки ҳафта ичида амалга оширишни истаймиз», — деган Блинкен Жанубий Кореяга сафари давомида.

ҲАМАС ўзининг қўлидаги асирларни озод қилган пайтда урушнинг тугашига кафолат борми ёки йўқ шунга аниқлик киритмоқчи.

Якшанба куни Исроил Ғазони бомбардимон қилишни давом эттирди, ўз ҳарбийлари дам олиш кунлари анклавдаги 100 дан ортиқ обектларга зарба берганини даъво қилмоқда. Ушбу ҳужумларда 100 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Нусейрат лагеридаги уйда беш киши ва Хон Юнисдаги полиция бўлимида яна беш киши қурбон бўлгани маълум.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер