ҲАМАС: АҚШ баёноти Ғазодаги оташкесим музокараларини издан чиқарди
Фото: Reuters
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги можарони тўхтатиш бўйича Қатар ва Миср орқали олиб борилаётган воситачилик ҳаракатларига қарамай, ҳозирча бирор натижа кўзга ташланмаётганини маълум қилди.
Ҳаракат сиёсий бюроси аъзоси Усома Ҳамдон Al Araby телеканалига берган интервьюсида шундай деди:
«Дохадаги охирги музокаралар даврида томонларни қониқтирадиган келишувга деярли эришгандик. Бироқ АҚШнинг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг баёнотлари бутун жараённи издан чиқарди. Шунга қарамай, Қатар ва Мисрдаги биродарларимиз воситачилик ҳаракатларини тўхтатмади. Аммо ҳозиргача уларнинг уринишлари сезиларли натижа бермади ва бизга расмий равишда ҳеч қандай янгилик етказилгани йўқ», — деди у.
Маълумот учун, 6 июль куни ҲАМАС ва Исроил Қатар, Миср ҳамда АҚШ воситачилигида Ғазода оташкесим ва гаровдаги исроилликларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлаган эди.
24 июлда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҲАМАСнинг сўнгги таклифга жавобини баҳона қилиб, делегациясини Дохадан чақириб олди. АҚШ ҳам ҲАМАС жавобини «оташкесимга эришиш истаги йўқлигини кўрсатади» деб баҳолаб, ўз вакилларини маслаҳатлашув учун қайтариб юборди.
ҲАМАС эса бу фикрга қўшилмаслигини билдириб, воситачилар жавобни «конструктив» деб атаганини эслатди. Июль охирида ҳаракатнинг Ғазодаги раҳбари Халил ал-Ҳайя блокада давом этаётган пайтда Исроил билан музокараларни маънисиз деб атаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг