Ҳалол сертификатлаштириш бўйича меморандум имзоланди
Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК томонидан “World Halal Trust Group” ва “Halol “MAIB” Xalqaro sertifikatlashtirish markazi” МЧЖ билан Ҳалол туризм соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди.
Меморандумда икки томонлама ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни ўзаро манфаатлилик, шунингдек, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш, Ўзбекистон Республикасида Ҳалол туризмни ривожлантиришда маънавий ва тижорий мақсадга мувофиқлик самарадорлиги асосида мустаҳкамлаш, Ҳалол туризм учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, давлатнинг иқтисодий ва маданий ривожланишида ахлоқий меъёрлар ва қоидаларнинг аҳамияти ва муҳимлигини эътиборга олиш назарда тутилган.
Меморандумга биноан томонлар Ҳалол туризм, шу жумладан туризм хизматларини “Ҳалол” сертификатлаш масалалари бўйича қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ва бундай тадқиқотларни халқаро, миллий, минтақавий даражаларда ўтказиш усулларини ишлаб чиқишда иштирок этишлари, касбий тайёргарлик бўйича қўшма дастурларни ташкил этишлари, ОИC/СМИИC 9:2019 “Ҳалол туризм хизматлари. Умумий талаблар” стандарти талабларига мувофиқлигига меҳмонхона хизматларини сертификатлаш бўйича биргаликда ишларни амалга оширишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг