Ҳафта ўртасида баъзи жойларда қор ёғиши кутилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 10-13 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 11 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ; 11 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 12-13 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ: 12 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 13 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ Навоий вилояти шимолида 10 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 11 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 12-13 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 10 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ; 11 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 12-13 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ; 11 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 16-21 даража илиқ; 12 декабрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ; 13 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 10 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ 11 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 12-13 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, 12 декабрда баъзи жойларда 2 даража совуқ гача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 декабрда кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ; 11 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ; 12-13 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг