Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 23-26 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 23-24 декабрда 2-7 даража совуқ, 25-26 декабрда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ гача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 декабрда 0-5 даража совуқ, 24-26 декабрда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 23-24 декабрда 7-12 даража илиқ, 25-26 декабрда 5-10 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 23-24 декабрда 2-7 даража совуқ, 25-26 декабрда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ гача пасаяди.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 24-26 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 24-26 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 24-26 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 24-26 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-24 декабрда 8-13 даража совуқ, 25-26 декабрда 3-8 даража совуқ гача пасаяди, кундузи 0-5 даража совуқдан 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг