Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини якунлади
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг маҳоратли дзюдочимиз Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди. Бир неча кундан сўнг 30 ёшни қарши оладиган спортчимиз Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, 3 та Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, «Катта дубулға» ва Гран-при мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Кеча Олимпия ўйинлари доирасида аралаш жамоавий дастурда 3 та терма жамоа вакилларига қарши баҳсда барча беллашувларда ғалаба қозонди ва спортчилик фаолиятини юқори нотада якунлади. Унинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилиб, 2021 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг